Дунё

Европа Иттифоқи 2017 йилда ярим миллиондан кўпроқ қочқинга бошпана берди

Европа Иттифоқи 2017 йилда ярим миллиондан кўпроқ қочқинга бошпана берди, дея хабар берди Eurostat статистика бюроси 19 апрелда.

Қочқинлардан 60 фоиздан кўпроғини Германия қабул қилиб олган.

Қочқинлар сони 2016 йилга нисбатан тақрибан 25 фоизга қисқарган.

Сурияда ички урушларнинг ўт олиши ортидан Европа ҳудудига кўплаб муҳожирлар кириб келди ва бу ЕИда оқимни қандай тўхтатиш масаласида қизғин баҳсларни уйғотди.

2017 йилда бошпана олганларнинг учдан бир қисмини Сурия ватандошлари ташкил этди, дея хабар берди Eurostat.

Словакия, Чехия ва Польша қочқинларга энг кам бошпана берган мамлакатлар бўлди.

Манба: ozodlik

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM