Бош мавзулар

Кўнгилларни ларзага солувчи нохуш хабар

Бу тузум Навоийшунос бир олим ўғлонини “еди”….

Бугун минг бир туҳматлар ортидан қамалган Навоийшунос олим Акром Маликнинг яқинларидан бири телефон орқали ташвишли хабар берди:

“Акромжон, биласиз, Навоийдаги қамоқхоналардан бирида оҳак заводида ишларди, оҳак қопларди…

Акромжоннинг бошига кутилмаганда кулфат тушибди.

Кўзларига оҳак зарралари кириб кетганмиш…

Айни дамда қамоқнинг “медсанчаст”ида экан…

Акромимизнинг кўзи кўрмай қолибди….” деди….

Замонамизда нима кўп, жиноятчилар, ўғри, муттаҳамлар, порахўру етим ҳаққидан ҳазар қилмайдиганлар кўп…..

Аммо асл жиноятчилар қолиб, Акромдек олим йигит ЎХҲ сайтида чиққан шеърлари учун у сайтдан қалам ҳақи олгани учун тузум олдида ниҳоятда аччиқ, ниҳоятда қимматли тавон тўлади…. Акром Малик ЎзРесЖКнинг 159 -, 244-моддалари билан айбдор деб топилди ва озодликдан маҳрум этилди……

Шавкат Мирзиёев ёш олимга, албатта, адолат қилади, шусиз ҳам мамлакатда Навоийшунос олимлар камёб деб ўйлагандик. Афсуски, ўйлаганимиздек бўлиб чиқмади….

Тузумдаги адолатсизлик, ҳуқуқ идораларида ўтирганларнинг калтабинлиги ёшгина олимнинг бошига етди, “еди”….

Акром эндигина 27 баҳорни қаршилаётган эди….

Ота-онаси Акромнинг “бошини иккита қилиб қўямиз” деган ширин орзуда эди, нон ушатилганди….

Эссизгина…

Унинг кўзига ноҳосдан оҳак заррачалари кириб кетганига ҳам ишонмайман…

Нима бўлганда ҳам, аввало, аҳволни ўрганиш керак…

Амакиси айтганларидек, ростанам Акромнинг кўзи нурларига зиён етган бўлса, демак, билингки, бу тузумни адолатсиз қилиб кўрсатишни режа қилган қаро кучлар истиқболли бир иқдидорни, ёшгина олим йигитни бир умрга зулмат қаърига маҳкум қилди!….

Қонун курсисида ўтирган сўқирлар Навоийшунос бир олим ўғлонини увол қилди, кўзларига зиён қилди…..

Афсус, минг афсус, ёш олимга ёрдам қила олмадик…..

Энди бу дардимизни кимга айтамиз?….

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА

Манба: uzxalqharakati.com

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM