Ўзбекистон

Ўзбекистон туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги Кенгашига қўшилади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Жумҳурияти президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказишди.

«Биз Туркия Республикасига улкан сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий салоҳиятга эга бўлган, халқаро майдонда обрў-эътибори тобора ортиб бораётган йирик давлат сифатида қараймиз. Ота юртингиз — Ўзбекистоннинг эшиклари сизлар каби яқин қардошларимиз учун доимо очиқ», — дея Ўзбекистон президентининг сўзларини келтирмоқда президентнинг расмий сайти.

«Анадўлу» агентлигининг хабар беришича, президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги Кенгашига қўшилиши ҳақида ҳам қарор қабул қилганини айтиб ўтган.

«Биз бу масалани президент Эрдўған билан узоқ муҳокама қилдик. Ўзбекистон байроғи мазкур ташкилотнинг бошқа иштирокчи давлатлари байроқлари қаторидан ўз жойини эгаллайди. Ўзбекистон Бишкекда ўтадиган кейинги йиғилишда иштирок этади. Бу ўта муҳим ва буюк қарор», — деган Мирзиёев.

Манба: kun.uz

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM