Ўзбекистон

Озод этилган Бобомурод Абдуллаев жамоатчиликка миннатдорлигини билдирди

45 яшар журналист Бобомурод Абдуллаев ва яна уч нафар шахс киши устидан ўтган маҳкама 7 май куни якунлангди. Бобомурод Абдуллаев суд қарорига кўра, 20 фоиз иш ҳақини ушлаб қолиш шарти билан 3 йил аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилинадиган бўлди. Қолганлар эса суд залидан озод этилди.

«Элтуз» мухбири қамоқ жазосидан озод этилган Бобомурод билан гаплашишга муваффақ бўлди. Журналист Бобомурод Абдуллаев ҳибсдалик пайтида уни қўллаб қувватлаган барча жамоатчилик вакилларидан миннатдор эканини билдирди.

«Ташқарида жамоатчилик мени қўллаб қувватлаб турганини ҳамиша сезиб турдим. Ҳаммага миннатдорлигимни етказинг!» деди Бобомурод Абдуллаев «Элтуз» мухбирига.

Судья Зафар Нурматов чиқарган қарорга кўра, 159-модданинг 3-кисми, “б” бандида кўзланган жазо муддатидан Бобомурод Абдуллаев ҳибсда сақланган 221 кун чиқариб ташланган.

Бобомуроднинг қамоқдан озод этилишини катта ғалаба эканини эътироф этаркан, журналистни ҳимоя қилган адвокат Сергей Майоров суд қароридаги жазонинг ҳам нотўғри белгилангани, чунки Бобомуроднинг айни жиноятни содир этгани исботланмаганини айтди.

«Шахсан, мен суд қароридан қониқмадим, агар Бобомурод қаршилик қилмаса аппеляция шикояти топширишимиз мумкин», деди Майоров суд якунида.

Эслатиб ўтамиз, журналист Бобомурод Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтган йилнинг 27 сентябрида ўғирлаб кетилган. Орадан уч кун ўтиб, унинг МХХ (ДХХ) томонидан «ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланаётгани» маълум бўлган эди.

Манба: eltuz.com

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM