Ўзбекистон

AI: Б.Абдуллаевнинг озод қилиниши ортидан конкрет ислоҳотлар ўтказилиши лозим

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, суднинг спорт шарҳловчиси Бобомурод Абдуллаевни озод қилиш қарори мамлакатда доимий ҳуружларга учрайдиган ўзбек журналистларига умид беради, лекин бу ҳукм ортидан фикр билдириш эркинлиги ҳуқуқини ҳимоя қиладиган конкрет ислоҳотлар амалга оширилиши лозим, деб баёнот берди халқаро Amnesty International ташкилоти.

“Бобомурод Абдуллаев мустақил журналист сифатидаги фаолияти учун даҳшатли ҳақ тўлади. У ҳаётининг 7 ойини Ўзбекистоннинг энг ёмон ном чиқарган Тергов изоляторида ўтказдики, бу ерда у афтидан, айбига иқрор қилдириш учун қийноқларга тутилган. Биз унга қийноқ қўлланилганига оид хабарлар юзасидан пухта, холис ва мустақил тергов ўтказилиши лозимлигини қатъий таъкидлаймиз”,- дейилган Amnesty International ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича директори ўринбосари Денис Кривошеевнинг баёнотида.

45 яшар журналист Бобомурод Абдуллаев ва унинг жиноий шериклари сифатида кўрилган уч киши устидан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бир неча ҳафтадан буён давом этган суд жараёни 7 май куни якунига етди.

Шу куни суд ҳукми ўқилди. Журналист Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159- моддаси, 1- кисми, “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор топилиб, унга иш ҳақининг 20 фоизини давлатга ўтказиш ва 3 йилга ахлок тузатиш ишларига жалб этиш жазоси тайинланди.

Суд залида иштирок этган мустақил журналист Абдураҳмон Ташановнинг Озодликка айтишича, судья Зафар Нурматов судланувчи Бобомурод Абдуллаев ҳибсда сақланган 221 кунни эътиборга олиб, бу муддатни белгиланган жазо муддатидан чиқариб ташлаган.

Суд ҳукми билан Бобомурод Абдуллаев суд залидан озод қилинди.

Абдуллаевнинг жиноий шериклари сифатида судланган 3 фуқаро суд ҳукми билан оқланиб, суд залидан озод қилинди.

Журналист Бобомурод Абдуллаев¸ блогер Ҳаëт Насриддинов¸ тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëровлар Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 159-моддаси бўйича айбланаётган эди.

Ўтган йилнинг 27 сентябрида МХХ томонидан ҳибсга олинган Бобомурод Абдуллаев 2011 йилдан “Усмон Ҳақназаров” имзоси остида “амалдаги тузумни ўзгартиришга чақирувчи” мақолалар чоп этиш ва Ўзбекистонда “инқилоб қилиш”га уринишда гумон қилиниб судланди.

Манба: ЎХҲ хабарлар бўлими

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM