Дунё

Ўзбек ҳарбийлари Туркиядаги йирик халқаро машқларда қатнашмоқда

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Туркиянинг Эгей денгизи бўйида жойлашган ғарбий Измир минтақасида дунëдаги энг йирик халқаро ҳарбий машғулотлар ўтказилмоқда.

7 май куни бошланиб¸ 11 майда якунланадиган EFES-2018 деб номланган бу уруш ўйинларида¸ турк матбуотининг ëзишича¸ 38 давлат ҳарбийлари иштирок этмоқда.

Турк агентликларига кўра¸ 10 май кунги машғулотларни 65 нафар халқаро кузатувчи қаторида Туркиянинг энг олий даражали генераллари¸ хусусан¸ Туркия қуролли кучлари бош штаби раиси¸ генерал Hulusi Akar кузатган.

“Қўшма ҳарбий машқларда жами 7500 нафар ҳарбий иштирок этмоқда¸ уларнинг 945 нафари Туркия билан дўст бўлган давлат аскарларидир¸” дейилади Анадолу агентлиги тарқатган хабарда.

Измирдаги ҳарбий машғулотларни кузатишга келган генераллар орасида Ўзбекистон армияси вакиллари¸ иштирокчилар орасида эса¸ ўзбекистонлик аскарлар ҳам борлиги хабар қилинди.

EFES-2018 машқларида Грузия ва Қозоғистон каби постсовет давлатлари¸ шунингдек¸ Кувайт¸ Қатар¸ Саудий Арабистони¸ Покистон¸ Италия¸ Словакия ва Македония ҳарбийлари ҳам қатнашмоқда.

Манба: ЎХҲ хабарлар бўлими

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM