Ўзбекистон

МХХ ёш олимни нега қаматди?

Ўзбекистон Ҳарбий суди “ватанга хиёнат”да айбланган турколог олим Андрей Кубатинни 5 йилга озодликдан маҳрум этган.

Бу ҳақда унинг рафиқаси Феруза Жуманиёзова Фэйсбукдаги саҳифасида ёзди.

“Андрей Кубатин 5 йилга қамалди. Афсус…”

“Андрей Кубатин маъсум. Буни ҳамма билади”

Кубатин илк бор 2017 йил 1 декабрида 11 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Аппеляция ёпиқ маҳкамада кўрилган. Унда айбланувчи ва адвокат иштирок этган, холос.

Кубатин Ўзбекистон Давлат архиви ҳамда Шарқшунослик институтидан электрон китобларни Туркия фуқароси Сулаймон Қизилтупроққа 1000 доллар эвазига беришда айбланган.

Профессор Қизилтупроқ Туркия Халқаро Ҳамкорлик ва Тараққиёт агентлиги (TIKA) нинг Ўзбекистондаги идораси раҳбари бўлган.

Терговни олиб борган собиқ МХХга кўра, Кубатин тақдим этган маълумотлар пантюркизм тарғиботи, диний ва ирқий низо қўзғаш ва Ўзбекистоннинг табиий бойликлари ҳақида маълумот олишда ишлатилиши мумкин.

Аммо Кубатиннинг ҳаммаслаклари бу даъволарни рад этишади.

Уларга кўра, ушбу маълумотлар очиқ манбаларда мавжуд ва улар давлат сири эмас.

Дунё таниган олим

2017 йилда қатор ўзбек олимлари МХХ раҳбари Иноятовга мурожаат қилиб, Кубатин ишини қайта кўриб чиқишни сўрашган.

Аммо МХХ раиси мурожаатни жавобсиз қолдирган.

Би-би-си ҳозирда Туркия Халқаро Ҳамкорлик ва Тараққиёт агентлиги Анқарадаги қароргоҳида ишлаётган профессор Қизилтупроққа боғланди.

Қизилтупроқ Кубатин ишига алоқаси йўқлиги ва уни танимаслигини айтди.

Шу йил бошида дунёнинг турли давлатларидан 40 дан ортиқ олимлар Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаатнома йўллаб, Кубатинни озод этилишига кўмаклашишни сўрашган.

Уларга кўра, Кубатин ёш бўлишига қарамай, дунёнинг академик доираларида яхши танилган шарқшунос олимдир.

Мурожаатнома муаллифлари Туркия билан муносабатлар яхшиланаётган бир паллада ёш олимнинг Туркия билан алоқаларда айбланишини тушунарсиз эканини айтишган.

Яқинлари ва ҳаммаслаклари Андрей Кубатиннинг соғлигидан хавотир билдиришмоқда.

Феруза Жуманиёзова: “У жуда ёмон аҳволда экан… қон босими юқори, мен баттар хавотирдаман”.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM