Бош мавзулар

Акром Маликнинг таҳлил кучи

Адабиётчи Акром Малик тақдирини кузатиб бораман. Унинг Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси билан ёзган мақолаларини, рўза ойлари эди, интернетда ўқиб қолиб, ҳайрон қолганман, манзараларда чоп қилганман. Адабиётимиз дарғаларидан сўраганман, масалан, Набижон Боқийдан сўровдим.

– Набижон ака! Абдуллоҳ Нусрат ким? Танийсизми?
– Йўқ, узр. Танимас эканман.
– Манимча, Иброҳим Ҳаққул бўлса керак.
– Йўқ, у эмас.
– Жамол Камолдир ёки Сайфуддин Раъфиддин. Икковидан бири эҳтимол. Лекин А.Нусратнинг таҳлил кучи бу уч мутафакирдан ҳам баландроқ. Ёки вақт ўтиб қаламлари чархлангандир.

Акром Малик қамалганидан кейин интернетдан унинг бошқа мақолаларини ҳам ўқидим. Навоий ҳақида. Акромнинг фикрлаш тарзидан унинг бир феномен экани сезилиб туради. Акромгача Навоийни ҳеч қайси адабитошунос тиниқ, теран ва содда таҳлил қилмаган. Масалан, Иброҳим Ҳаққул, Нажмиддин домла Комилов (руҳи шод бўлсин) таҳлилда қолиб кетади-примитивлик ва умумийлик кўпроқ.

Акромнинг матнлари Навоийнинг байроқдори эканини яққол кўрсатиб туради. Навоий ҳақида муҳтарам профессорларнинг илмий гурунгларини твдан эшитиб Акромнинг фикрлаш даражасигача бу муҳтарам инсонларга анча бор, деган ўй ўтади.

Акром Малик сирли дўстимиз эҳтиёт бўлиш керак эди: матнларида пафосга эрк бермаслик керак эди. Қонун ишламайдиган жамиятларда қалам бечораликдан пафосга берилади. Кўп жамиятларда пафос учун қамалади, пафос учун отилган, пафос учун сотилган, пафос учун ўлдирилган. Тарих бунга гувоҳ.

Мен Акром Маликни оқламоқчи ҳам қораламоқчи ҳам мақтамоқчи ҳам эмасман. У бунга зор ҳам эмас. Акромнинг энг буюк орқаси бор чунки бундай матн ёзадиганларнинг орқаси-ҳимоячиси бўлади: Навоийнинг Худоси Акром билан ҳам биргадир демоқчиман.

Бизга нотаниш бўлган энди интернет орқали таниш, Навоийнинг кучли билимдони, Акром Малик шифохонага тушиб қолибди. Бу мақола ҳам шу сабаб билан ёзилди.

Мурод Карим
Манба: facebook.com

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM