Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг олтин-валюта заҳираси 228 миллион долларга озайди

Ўзбекистон Марказий банкига кўра, мамлакат олтин-валюта захираси фонди бир йил ичида 200 миллион доллардан зиёдроққа камайган.

Банк эълон қилган ҳисоботда 2018 йил 1 июн ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг ялпи олтин валюта захиралари — 28 123,6 млн АҚШ доллари (2018 йил 1 май ҳолатига 28 352,0 млн АҚШ доллари, ўтган ойга нисбатан 228,4 миллион АҚШ долларига камайган), шундан халқаро валютадаги активлар — 14 004,7 млн АҚШ доллари, монетар олтин — 14 118,9 млн АҚШ долларини ташкил қилди.

Ўзбекистонда олтин-валюта заҳирасига оид аниқ маълумотлар 2017 йилнинг ноябригача жамоатчиликкдан сир сақлаб келинар эди.

15 ноябрь куни биринчи марта Марказий банк Ўзбекистон олтин-валюта заҳираси 26 миллиард долларга етгани тўғрисида маълумот берган.

Манба: ozodlik.org

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM