Бош мавзулар

Афсус

2000-йилда Тошкентдаги идорамизга бир милиция майори келган эди. Яккасарой туман ИИБ қўриқлаш хизматидан экан. Хоҳласанглар, сизларни қўриқлаб берамиз, деб ўзининг хизматини таклиф қилди. Мен бизни сизлардан қўриқлайдиган одам керак, деб ҳазиллашгандим. Аммо аслида бу ҳазил эмасди.

Милиция бўлмаса, тинчимизни ким қўриқлайди, деб айюҳаннос солаётган постларни ҳам ўқияпман. Халқни, биринчи навбатда, милиция ва бошқа куч тизимларининг зўравонлигидан қўриш керак. Қонун устуворлигининг маъноси шу. Ўзбекистон милициясининг олдига ҳеч қачон халқни қўриқлаш вазифаси қўйилмаган. Буни “Ўз уйингни ўзинг асра” деган шиор ҳам айтиб турибди. Яъни биз сени асрамаймиз, дегани.

Бу “произвол”дан милициянинг ўзи ҳам жабр кўрган.

Ҳозирги, Каримовдан қолган тизим милициянинг ўзини ҳам ҳимоя қилишга қодир эмас, халқни қаердан ҳимоя қилсин?!

Ноҳақ ишдан ҳайдалган, 20 йил ишлаб, пенсиясиз қолган милиция ходимларини биламан. Милиция ҳақидаги қонун ҳеч нарсани ўзгартирмади. Ҳали ҳам ўша қонунсизлик.

Ишончим комил, ўша санъат умаровлар аёлни ечинтирмасдан туриб, ўғирликни очиш мумкин эмас, деб ишонадилар. Бир вақтлар ОБСЕ Фарғона водийсида ички ишлар ходимлари учун қийноқларга қарши трейнинг ўтказган. Чет эллик эксперт қийноқ билан олинган кўрсатма ноқонуний ва самарасиз деса, Фарғона УВДси ходими “қийнамаса, қандай қилиб кўрсатма олади?” деб бир соат тортишганини айтиб беришганди.

Каримов милициянинг қўлига қурол бериб, тирикчилигингни қилавер, деган бўлса, Мирзиёев худди шу зўравон ва аёлни ечинтирадиган зеҳниятдаги милицияга уй қуриб бераяпти. Каримовга ўхшаб куч тизимларига таяняпти.

Яна ўша – янгисини қурмай, эскисини ҳам бузмай, “ўзимизга хос, ўзимизга мос” чангалзордан кетаяпмиз.

Афсус.

Бу чангалзорга камера ўрнатиб қўйган билан, ҳеч нарсани кўриб бўлмайди.

Симптоматик эпилепсия деган касаллик бор. Бош мия ишламайди.

Каттақўрғонлик опер – симптом, холос. Муаммо эса фундаментал – тепада ва чуқур.

Паҳлавон Содиқ

Манба: facebook.com

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM