Бош мавзулар

20 йиллик айрилиқдан сўнг Муҳаммад Бекжон фарзандларини кўрди

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Ўзбекистонлик собиқ сиёсий тутқун Муҳаммад Бекжон АҚШнинг Сиэтл шаҳрида қарийб 20 йиллик айрилиқдан сўнг фарзандлари билан кўришган.

Яқинлари ўзларининг Фейсбукдаги саҳифаларида ҳаяжонли лаҳзаларни жонли намойиш этдилар.

“Эрк” газетасининг бош муҳаррири Муҳаммад Бекжон 1999 йилда Тошкент портлашларида айбланиб, Киевда ҳибсга олинган ва Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.

Ўша йилнинг кузида Тошкентда ўтган маҳкамада Муҳаммад Бекжон ва бошқа айбланувчилар ўзларига қўйилган айбларни рад этишган ва қийноққа солинганликларини айтганлар.

Ўзбекистон маҳкамалари Муҳаммад Бекжонга чиқарилган 11 йиллик дастлабки маҳкама ҳукмини узайтириб келганлар.

Франциядаги “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти 64 ёшли Муҳаммад Бекжонни “дунёда энг узоқ муддат қамоқда ўтирган журналист” деб атаган.

18 йилни панжара ортида ўтказган Муҳаммад Бекжон 2017 йил бошида озод этилди.

У ўзининг тутқунликдаги ҳаёти ҳақида “Алвидо, Жаслиқ” ва “Қўрқувнинг нариёғида” деб номланган китобларини нашр этди.

Муҳаммад Бекжон Америкада қолмоқчи эмаслиги, ватани Ўзбекистонга қайтиш истагида эканини айтган.

Манба: ЎХҲ хабарлар бўлими

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM