Дунё

Эрдўғон: Сентябрь ойида Сурия масаласида саммит ўтказамиз

Туркия сентябрь ойида Сурия конфликти ҳамда минтақадаги бошқа масалаларни муҳокама қилиш учун Франция, Германия ҳамда Россия иштирокида саммит ўтказишни режалаштирмоқда.

Турк матбуоти 29 июль куни тарқатган хабарларда ёзилишича, Эрдўғон учрашув 7 сентябрь куни Истанбулда бўлиб ўтишини айтган.

Президент саммит кун тартиби тафсилотларини очиқламаган, аммо Анқара “ушбу тўртлик ташқарисида Россия билан диалог олиб боришда давом этишини” айтган.

Расмий Москва, Париж ёки Берлин саммитда қатнашишини ҳали тасдиқлагани йўқ.

Россия Эрон билан бир қаторда Сурия президенти Башар Асадни қўллаб келади. Етти йилдан бери тўхтамаётган уруш юз минглаб одам умрига зомин бўлди.

Туркия, Франция ва Германия Сурияда бошқа-бошқа исёнчи гуруҳларни дастаклаб келади.

Ҳафта бошида Эрдўғон Россия президенти Владимир Путин билан Жанубий Африкада учрашган эди.

27 июль куни Жанубий Африкада BRICS саммити бошланди. Бу гуруҳ Россия ва Жанубий Африкадан ташқари Бразилия, Ҳиндистон ва Хитойни ўз ичига олади.

Шунингдек, Эрдўғон яқин келажакда Путин ҳамда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан Теҳронда учрашишини айтди.

Охирги марта бу уч етакчи апрель ойида Анқарада учрашган эди.

Ўшанда Туркия, Россия ва Эрон президентлари Сурияда тинчлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларни кучайтиришга келишиб олган эди.

Сурия конфликтида турли тарафларни дастаклаб келаётган Туркия, Россия ва Эрон ушбу мавзуда музокараларни ўтган йилда Қозоғистон пойтахти Остонада бошлаган эди.

Манба: ozodlik.org

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM