Ўзбекистон

Интерпол: 1098 ўзбекистонлик экстремизм, 131 нафари одам савдосида айблаб, қидирувга берилган

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси (ММБ) бошлиғи, полковник Рустам Исроилов билан суҳбатни чоп этди.

Суҳбатдан маълум бўлишича, шу кунда одам савдоси билан боғлиқ жиноятларда айбланган 131 шахс Интерпол орқали қидирувга берилган.

Экстремизм ва терроризм билан боғлиқ жиноятларда айблаб, қидирувга берилганлар сони эса 1098 нафар бўлиб, буларнинг 175 нафари чет элда экани аниқланган. ММБ бошлиғи, полковник Рустам Исроиловга кўра, шу йилнинг 6 ойи ичида ушбу жиноятларда айбланган яна 54 киши халқаро қидирувга берилган.

Сўнгги ойлар ичида иқтисодий жиноятларда айбланиб, халқаро қидирувга берилган бир неча ўзбекистонлик эса БАА, Хитойдан экстрадиция қилинган.

Шунингдек, терроризм билан боғлиқ жиноятларда айбланган бир ўзбекистонлик Туркияда, яна бири Қирғизистонда ҳибсга олингани ҳам маълум қилинди.

Расмий маълумотга кўра, Интерпол ММБ ИИВнинг Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси ҳамда Жиноят қидирув бош бошқармаси ходимлари билан бирга Туркияга сафар қилган ҳамда турк ҳамкасблари билан музокаралар ҳам ўтказган.

Манба: ozodlik.org

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM