Бош мавзулар

Акром Маликнинг пешонаси нега кенг?

Бир вақтлар ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларимизни виртуал дўстимиз Акром Маликсиз тасаввур қилиш осон эмас эди. Гарчи ҳаётда бирор марта учрашмаган бўлсак ҳам, виртуал оламда қарашларимиз кескин фарқ қилмасди. Жонкуяр, миллат ва Ватан манфаатини ҳар нарсадан устун қўювчи дўстимиз бугун катта синовларни бошидан кечираяпти, Усмон Носир, Чўлпон, Қодирий, Фитрат каби миллат гултожлари каби у ҳам қалбига қамай олмаган сўзларининг жабрини тортаяпти. Аллоҳ тақдирига турли синовларни кўпроқ ёзиш учун Акромнинг пешонасини кенг қилиб яратган бўлса не ажаб?

Нега бугун уни эслаб қолганимни билмайман. Балки аввалига Акром Маликнинг ижтимоий тармоқларда кўринмай қолганини илмий изланишларига кўпроқ вақт ажратиш учун бўлса керак, дея қабул қилгандирман. Аммо унинг қўрқинчли айблар билан қамалганини билиб, қарийб карахт ҳолга тушганим аниқ. Ахир у биз билан бир сафда эди, ундан миллат ва Ватан душмани чиқиши мумкин эмас!

Акром Маликка Яратган ҳаммамиздан кучлироқ сабр, тоқат ва қувват ато этгани аниқ. Чунки ҳеч бир бандага тоқатидан ортиқча синов берилмайди. Май ойида президент Шавкат Мирзиёев афв эълон қилиши кутилаяпти. Умид қиламанки, афв қилиб, озодликка чиқарилганлар орасида миллат гултожларидан бўлмиш Акром Малик ҳам бўлади. У орамизга қайтиб, соғлом фикри, эркпарвар, миллатпарвар эзгу ғоялари билан давлат ва жамият равнақи учун бор ақлу идроки, куч-ғайратини сафарбар этади, Навоийнинг меросини халққа яқинлаштиришга ўз ҳиссасини қўшади. Акром Маликнинг пешонаси кенг, унга фақат ёмон эмас, жуда кўп яхши кунлар ҳам ёзилган. Ўша кунларда унинг қувончига шерик бўлиш насиб қилсин.

Санжар Саид

Манба: facebook.com

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM