Бош мавзулар

Россиялик журналист Ўрхон Жамол Марказий Африка Республикасида ўлдирилди

Би-Би-Си радиосининг рус хизмати хабар беришича, уч нафар россиялик журналистлар Ўрхон Жамол, Александр Расторгуев ва Кирили Радченколар Марказий Африка Республикасида ўлдирилган.

Ўлдирилган журналистлар ичида журналист Ўрхон Жамолнинг ҳам бор эканлиги ҳақда Би-Би-Си радиосига унинг дўсти Максим Шевченко ва яна бир таниши хабар берган.

Биз биргаликда Марказий Африка Республикаси бўйича лойиҳа тайёрлаётган эдик. Ўтган куни кечаси улар охирги марта алоқага чиқишди. Тўғриси, гапириш жуда ҳам оғир, улар менинг дўстларим, – деди Би-Би-Сига “ЦУР”нинг бош муҳаррири Андрей Коняхин.

Франс-пресс агентлиги манбага таянган ҳолда, ўлдирилганларнинг таҳминан россиялик бўлганликларини ва уларнинг олдиларида матбуот-карталари бўлганлиги ҳақда хабар бермоқда.

Агентликнинг аниқлашича, уларнинг жасадлари Сибю шаҳридан 23 километр узоқликда йўл юзида топилган. Манбаларнинг айтишича, улар “номаълум қуролланган шахслар” томонидан ўлдирилган.

“Дастлабки маълумотларга кўра, қотиллик ўғирлик мақсадида амалга оширилган”, дейди “Интерфакс”нинг Марказий Африка Республикасининг полициясидаги манбаси.

«Известие» матбуот хизматида, сўнгги пайтларда нашриёт ходимларидан ҳеч бири Марказий Афика Республикаси ҳудудида бўлмаганлигини айтишди.

Таҳририятнинг барча ходимлари одатий режимда ишламоқда, журналистларимиз билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз, – дейилади нашриётнинг сайтида эълон қилинган хабарда.

Ўрхон Жамол Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондаги воқеаларни яқиндан ёритган кам сонли россиялик журналистлардан эди.

У жумладан, Андижон қирғини ва 2010 йилдаги Ўш ҳамда Жалолободдаги хунрезликлар ҳақида лавҳалар тайёрлаган.

2016 йил кузида Би-би-си билан суҳбатда Ўрхон Жамол Андижон қирғини ҳақида гапириб берган эди.

Манба: ЎХҲ хабарлар бўлими

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM