Бош мавзулар

Сиёсатдан бошқа соҳалар ҳам ислоҳотларга муҳтож

Бир дўстимизни ФБдаги кўтарилаётган долзарб мавзуларга қарата, бу тузимни тагидан ўзгартириш керак, ҳамма касал шу тузимда деган муносабати, бироз кескин туюлсада, аслида ҳам шундай экани ҳар бир соҳада яққол кўриниб қолмоқда.

Тўғри биз кўпроқ мамлакатдаги сиёсий аҳволга баҳо бериб келябмиз. Аммо сиёсатдан ташқари барча соҳалар ҳам ислоҳотларга муҳтож. Ҳатто, оддий кўриниб турган муаммоларни ҳам хал бўлмаётгани, масалани ечими олдида қўплаган сунъий тўсиқлар қўйилгани, хеч бир соҳага бегона эмас.

Мисол тариқасида айтсак, ўрта ва олий таълим бериш масканларидаги ўқув қуроллари ёки дастурларини оладиган бўлсак, имтиҳон талаблари билан ўқув дарсликлари ҳеч қачон мос келмайди. Ўқувчи мактабни тамомлаб, имтиҳон топширмоқчи бўлса, мактабдаги энг фаол ўқувчилар ҳам қўшимча дарсларнинг ёрдамисиз ўта олмаслиги тайин. Олий ўқув юртини тамомлаган талаба эса бугунги кун талабига жавоб бераолмайди.

Бу муаммоларнинг сабабини сўрасангиз, ёшларда ўқишга қизиқиш йўқ деган важ билан ўзларини оқлаб қолишади. 11 йил мактабда ўқиган ўқувчи икки уч ойлик репититорнинг ёрдамисиз имтиҳонлардан ўта олмайди. Беш йил тил соҳасида ўқиган талаба ўрганган тилини мукаммал ўзлаштираолмайди ундан кўра олти ой қўшимча курсга борган ҳар қандай киши ўрганмоқчи бўлган тилни яхшироқ ўзлаштира олади. Ҳатто, жаҳон стандардларига мос равишда имтиҳонлардан ўтиб кетиши мумкин.

Қолган барча соҳаларда ҳам айни муаммони кузатиш мумкин.

Энди хулоса ўзингиздан. Ростдан ҳам тузимни ўзгартириш керакми ё….?

Хусниддин Шариф

Манба: facebook.com

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM