Дунё

Эрдўғон: Хашоггини ўлдириш бир неча кун олдин “режалаштирилган”

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг айтишича, саудиялик журналист Жамол Хашоггини ўлдириш режаси бир неча кун олдин “режалаштирилган”.

23 октябрь куни парламентда ўзи етакчилик қилган АК партияси фаоллари ўнгида чиқиш қилган Эрдўғон Саудия агентлари Хашогги ўлимидан бир неча кун олдин Туркияга кела бошлашганини айтди.

“Вашингтон пост”га мақолалар ёзган Хашогги 2 октябрь куни Истанбулдаги Саудия консуллиги биносига кириши ортидан ғойиб бўлганди.

Эрдўғоннинг айтишича, ўша куннинг ўзида 15 саудияликдан иборат бир гуруҳ бино ичкарисига кирган ва кейинчалик улардан уч нафари Истанбулдаги Белград ўрмонида сайр қилган.

Саудия Арабистони расмийлари аввалига Хашоггининг консуллик биноси ичида “муштлашув” оқибатида ҳалок бўлганини тасдиқлашди ва айбдорлар жазоланишини маълум қилишди.

Аммо ғарб давлатлари бу изоҳни етарсиз дея баҳолади.

Саудия Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр, Саудия Арабистони журналист ўлимини изчил ўрганиб чиқишини билдирди.

Туркия ва Саудия Арабистони аввалроқ қўшма тергов гуруҳини тузди.

Эрдўғон Саудия расмийлари қотилликни ким режалаштирганини очиқлаши шартлиги ва айбдорлар Истанбулда судланиши зарурлигини айтди.

Манба: ozodlik.org

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM