Бош мавзулар

Тошкентда мактаб ўқувчиси дарс пайтида ўқитувчини уриб, бурнини синдирди

Тошкентдан келган хабарларга кўра, 2018 йил 24 октябрь куни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган 160-сонли мактабнинг 10 “Г” синф ўқувчиси Маҳмуд Алиев (2000 йилда туғилган) дарс пайти физика фани ўқитувчиси Денис Рундаевни калтаклаб, бурнини синдирган. Бундан ташқари, ўқитувчи юзидан кўплаб жароҳатлар олган.

Мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларининг хабар беришича, жанжал ўқитувчи Денис Рундаев дарс пайти қулоқларига қулоқ карнайчалари тақиб олиб, ўзининг мобил телефонида ниманидир кўраётган ўқувчи Моҳинур Яхшимуратовага қўпол тарзда танбеҳ бергани ортидан келиб чиққан. “Денис Александрович Моҳинурга танбеҳ бергач, синфдошимиз Маҳмуд Алиев Моҳинурнинг ҳимояси учун гапирди. Ўқитувчимиз эса Маҳмудга “катталарга ақл ўргатмасликка ва ўқитувчининг ишига бурун тиқмасликка” чақирди. Шундан сўнг Маҳмуд бирдан Денис Александровичнинг юзига мушт туширди ва унинг бошига тепа бошлади “, – дейишди Тошкентдаги 160-сонли мактабнинг 10 “Г” синф ўқувчилари. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, жанжалдан бироз вақт ўтгач мактабга Яккасарой тумани ички ишлар бўлими ходимлари келишган.

2000 йилда туғилган Маҳмуд Алиев Тошкентдаги коллежладан бирида ўқиб, фанларни ўзлаштира олмаганлиги ва ёмон хулқи туфайли курсда қолдириб келинган. Ўзбекистонда коллежлар ёпилгач, у 160-мактабнинг 10 “Г” синфига қабул қилинган. Шу сабабдан 2000 йилдан туғилган Маҳмуд Алиев ўзидан икки ёш кичик (2002 йилда туғилган) ўғил-қизлар билан ўқиб келган.

160-сонли мактабда таълим олаётган баъзи ўқувчиларининг ота-оналарининг айтишича, бу ердаги жанжал ва можаролар мактаб директори Ирина Казакованинг мактабдаги ички интизомга бефарқлигидан келиб чиқмоқда. Уларнинг фикрича, айнан унинг адолатсизлиги ва очкўзлиги сабаб мактабда ўқитувчилар ва ўқувчилар, ота-оналар ва мактаб раҳбарияти ўртасида қарама-қаршилик ва зиддиятлар юзаган келмоқда.

“Биринчидан, И. Казакова қўл остидаги ўқитувчиларни ўзиники ва бегоналарга ажратган. Шу сабабдан бу мактабда директорнинг “молиявий” сиёсатидан норози ўқитувчиларга ишлаш жуда қийин. Шу сабадан бу мактабдан малакали ўқитувчилар кетишга мажбур бўлишмоқда. Иккинчидан, И. Казакова ўқувчи ва уларнинг ота-оналарини ҳам “тўловга қобилиятлилар” ва “тўловга қобилиятсизлар”га ажратган. Шу сабабдан 160-мактабда синф ва мактаб фондларига доимий тўловларни бера олмайдиган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига ўта қийин”, – дейди ушбу мактабда фарзандлари таълим олаётган ота-оналарнинг баъзилари.

И. Казакованинг ўқувчи ва ўқитувчиларни танлаб олиш борасидаги “тушунарсиз” сиёсатига мисол тариқасида улар қуйидаги воқеани келтиришди.

Шу йил ёзида махсус имтиҳонларда мактабнинг иқтисодиётга ихтисослаштирилган синфига кириш учун етарли балл ола олмаган олти нафар ўқувчи (Резат Султангалиев, Даниил Сафин, Шерзод Мирвалиев, Шамшод Хўжаев, Иброҳим Қобулов ва Умида Хурсаналиева) жорий ўқув йили бошидан айнан шу ихтисослаштирилган синфда ўқишни бошлашган.

Шу ва шунга ўхшаш адолатсизлик ҳолатлари юзасидан баъзи ота-оналар ва ҳаттоки бир нечта ўқитувчи турли идораларга мурожаат қилиб, мурожаатларида мактаб директорининг бебошлигидан шикоят қилиб келишмоқда. Бироқ юқори идоралардан кутилган реакция бўлмаган ва бўлмаяпти ҳам. Шу сабабдан Ирина Казакова ўқитувчилар орасида “чўкмас директор” лақабини олган.

Айнан шунинг учун ўқитувчилар ва ота-оналар 160-сонли мактаб директори И. Казакова бу сафар ҳам, физика ўқитувчисининг 10 синф ўқувчиси томонидан калтаклангани билан боғлиқ можародан ҳам сувдан қуруқ чиқишига ишонишмоқда.

Икром Жўраев
25.10.2018 й.

facebook.com

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM