Бош мавзулар

“Ҳар бирингиз жаҳаннамга тушгувчисиз” (Ўзбек имомлари)

Islam[soundcloud id=’123533574′]

Қадрли тингловчилар, “Ўзбек имомлари” рукнида бугун Абдулаҳад Қорининг тафсир дарсларидан бирини тинглаймиз. “Марям” сурасининг 66-76 оятлари маънолари.

66. (Кофир) инсон: «Ўлганимдан сўнг яна тирик ҳолда қабримдан чиқарилурманми?!» дер.
67. Ахир ўша инсон Биз уни илгари ўзи ҳеч нарса бўлмаган пайтида яратганимизни (яъни йўқдан бор қилганимизни) эсламасми?!
68. Бас (эй Муҳаммад), Парвардигорингизга қасамки, албатта, Биз уларни (йўлдан оздирган) шайтонлари билан бирга тўплармиз, сўнгра (барчаларини) жаҳаннам атрофида тиз чўккан ҳолларида ҳозир қилурмиз.
69. Кейин ҳар бир гуруҳдан қайси кимса Раҳмонга қаттиқроқ осий бўлган бўлса (ўшани) суғуриб олурмиз (ва жаҳаннамга отурмиз).
И з о ҳ: Уламолар уқтиришларича, «Раҳмонга қаттиқроқ осий бўлган» кимсалар халқни Ҳақ йўлидан оздириб, боши берк кўчаларга бошлаган доҳийлардир.
70. Ҳеч шак-шубҳа йўққи, Биз ўзимиз унга (жаҳаннамга) киришга лойиқроқ бўлган кимсаларни яхшироқ билгувчидирмиз.
71. Сизлардан ҳар бирингиз унга тушгувчидирсиз. (Бу) Парвардигорингиз (амрига биноан) вожиб бўлган ҳукмдир.
72. Сўнг тақводор бўлган зотларни (ундан) қутқарурмиз ва золим кимсаларни тиз чўккан ҳолларида (жаҳаннамда) қолдирурмиз.
73. Қачон уларга (яъни инсонларга) очиқ-равшан бўлган оятларимиз тиловат қилинса, кофир бўлган кимсалар иймон келтирган зотларга: «Қайси гуруҳ яхшироқ мартаба ва гўзалроқ мажлисда?» дейдилар. (Яъни бой-бадавлат мушриклар фақир ва мискин мўминларнинг устидан куладилар).
74. Ҳолбуки Биз улардан илгари қанча матоъ ва суратлари чиройли бўлган авлодларни ҳалок қилгандирмиз!
75. (Эй Муҳаммад), айтинг: «Ким залолатда бўлса, бас Раҳмон унга муддат — умр берсин. Токи ўзларига (яъни йўлдан озганларга) ваъда қилган) азобини ёки қиёмат қойим бўлишини кўрган вақтларида, албатта кимнинг мартабаси ёмонроқ ва лашкари ожизроқ эканини билурлар.
76. Аллоҳ ҳақ йўлдаги кишиларга яна ҳидоятни зиёда қилур. Парвардигорингиз наздида абадий қолгувчи яхши амаллар савоб жиҳатидан ҳам, оқибат жиҳатидан ҳам ортиқроқдир». (Марям сураси: 66-76-оятлар)

UZBEK.FM

Аудиофайлни юклаб олиш учун линк:
http://dfiles.eu/files/h3gfejcra

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM