Дунё

Туркиядан бошпана олган ўзбек қочқини ўлим депортацияси арафасида

uzb-refugee-deport

[soundcloud id=’134250513′]

Туркияда расмий иқомати бўлган ўзбек Маҳмуд Раҳимов Истанбулдаги уйи тинтув қилингач ҳибсга олинган, ва Ўзбекистонга депортация этилиш арафасида турибди.

Туркияда бир йил муддатга расмий иқомати бўлган Маҳмуд Раҳимов 10 феврал тонгда Истанбулнинг Бошоқшаҳар бўлгасидаги уйидан полициячилар ҳибсга олган ва маҳаллий полиция марказидан Истанбул шаҳар полиция қамоқхонасига (Қумқопига) келтирилган.

Маҳмуд Раҳимов ҳам минглаб ўзбекистонликлар каби ватанидан ўз диний қарашлари сабабли тайзиқларга учраган, ва шу сабабли Туркиядан бошпана олган эди.

Ўзбекистондан бошқа ўлкаларга қочқин ўлароқ кетган ўзбеклар, Ўзбекистонга қайтарилса қатл этилиши ёки бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин. Ўзбекистон қамоқхоналаридан ҳар йили минглаб мусулмонларнинг қийноқлар остида жон берган жасадлари чиқади.

Илк бор бу воқеа ҳақида маълумот тарқатган Истанбулдаги “Ўзбеклар бирлиги” жамиятининг билдиришича, бир муддат аввал Маҳмуд Раҳимовга махсус хизматларга ишлаш таклиф этилган ва таклифни қабул этмаса, депортация қилиниши айтилган.

“Ўзбеклар бирлиги” раиси Адем Чевик бу ҳақда шундай деди: “Олдин ҳам бир қанча Ўзбекистонлик қочқинлар инсоний ҳақлари поймол этилиб, халқаро қонунларга бутунлай зид равишда қочиб келган ватанларига депортация қилинган. Афсуски, Истанбул полиция маркази бундай ноқонуний ва ноинсоний фаолиятни ҳануз давом эттирмоқда. Ўлимга юборишда Туркия ҳукумати дастак бўлмасин. Муҳожирларни ўз сиёсий тижоратида олди-сотди воситаси қилмасин”, деган Адам Чевик, Истанбулдаги Қумқопи полиция марказини “Туркиянинг Гуантанамо”си дея атади.

Адам Чевик, бундан ташқари, агар Маҳмуд Раҳимов Ўзбекистонга қайтарилса, Туркиядаги ҳукумат ва хавфсизлик ташкилотларини, инсониятга қарши жиноятда айблаб, уларга қарши маҳкама даъвоси очишини маълум қилди.

Туркиядан бошпана топган мусулмонларни ҳақлари поймол этилиб, авторитар ва тоталитар режимларга топширилиши, Истанбулдаги бир қатор исломий жамиятлар, медиа ва инсоний ташкилотлар тарафидан қаттиқ норозиликлар билан қаршиланган эди. Бу намойишларда “Қумқопи – Гаунтанамо бўлмасин”, “Бошпана олган биродарларимизга инсоний муомала этилсин”, “Бошпана олган биродарларимизни қийноқлар қўлига топшириш – улкан шармандаликдир” ва “Муҳожирларга сиёсий бошпана берилишини талаб қиламиз” каби чақириқлар янграган эди.

Эслатиб ўтамиз, Қумқопи шуъбасидан депортация қилинган сиёсий ва диний қочқинлар орасида ўзбекистонлик Зайниддин Асқаров халқаро ташкилотларнинг депортация қилинмаслик ҳақидаги қарорига зид равишда Ўзбекистонга қайтарилган ва турмада қийноқлар остида ҳалок бўлган.

UZBEK.FM

Аудиофайлни юклаб олиш учун линк:
Аудиофайлни юклаб олиш учун линк:

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM