Ислом

Суиқасддан икки йил ўтиб Обидхон қори ҳимоясига пикет

obithon-kori

 

[soundcloud id=’135857225′]

21 феврал куни Швеция пойтахтида ўзбек мусулмонлар жамоаси, 2012 йилда суиқасдга учраган ва бугунга қадар кома ҳолатида қолаётган Обидхон қори Назаров ҳимоясига пикет ташкил қилишини маълум қилди.

Обидхон қори Назаровга 2012 йилнинг 22 февралида суиқасд қилинган, айбдорлар эса ҳануз жазолангани йўқ.

Пикет иштирокчилари Швеция ҳукуматидан имомга қилинган суиқасд устидан янги суриштирувлар зарурлигини талаб қилишмоқчи.

Бундан ташқари, пикетда яна Ўзбекистондаги қатағон ва зўровонликларни тўхтатиш, ўнлаб сиёсий ва диний маҳкумларнинг озодлиги талаб этилади.

Обидхон қорининг ўғли Довудхон Назаров суиқасдни Ўзбекистон ҳукумати ташкил этганига ишонишини билдирган. Аммо ўтган икки йил мобайнида ушбу жиноят бўйича икки марта суд бўлиб ўтган. Унда суиқасдга шерикликда гумонланган ўзбекистонлик эр-хотин Нодира Аминова ва Баҳодир Пўлатовлар далилларнинг етарлича эмаслиги важидан озод этилган.

Суиқасдда асосий гумондор – Юрий Жуковский – суиқасд содир этилиши билан Швециядан чиқиб кетган ва бугунгача қаердалиги номаълум.

UZBEK.FM

Аудиофайлни юклаб олиш учун линк:
http://dfiles.eu/files/ivpvx6qx9

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM