Бош мавзулар

“Отам мулоқот қилишни бошлади, жиноят эса албатта очилади!” (Довудхон Назаров)

dovudhon

[soundcloud id=’136482050′]

Швецияда суиқасдга учраган ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров орадан икки йил ўтиб, юритилаётган тергов ишида жиддий олға силжишлар бор, имомнинг аҳволи ҳам яхшилана бошлаган, ҳатто яқинлари у киши билан мулоқот қила олмоқда.

22 февраль куни “Озодлик” радиоси билан суҳбатлашган Довудхон Назаров ҳозир шифохонада ётган отаси анчагина соғайгани ва баъзи ҳолларда қисман ҳушига келиб, тана аъзолари ҳаракати воситасида оила аъзолари билан мулоқот қилаётганини айтган. Довудхоннинг айтишича, отасининг соғлиги барқарор равишда яхшиланиб бормоқда. Аммо, қачон оёққа туриши номаълум.

Бундан ташқари, Қори аканинг ўғли Довудхон суиқасднинг буюртма қотиллик экани, бунинг ортида МХХ тургани маълум қилган: “Терговчилар, швед миллий хавсизлик хизматидагилар бу жиноят ортида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати турганига ишончи комиллигини айтган менга. Фақат хавфсизлик хизматлари жиноятларни изсиз қилишга уринади. Аммо, буларда ҳам хатолар ўтган ва ҳозир ана шу хатолари боис, бу жиноят ортида улар тургани терговга маълум бўлиб қолди. Судда қанча далиллар ошкор бўлди. Шунинг учун, бу жиноят албатта очилади. Бунга фақат озгина вақт керак”.

Суҳбатнинг сайтимиздан тўлиқ тинглашингиз мумин.

UZBEK.FM

Аудиофайлни юклаб олиш учун линк:
http://dfiles.eu/files/5us3riatg

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM